Икки кун ичида Афғонистонда икки нафар журналист ўлдирилди
Фото: Getty Images
Афғонистоннинг “ARIANA News” телеканали бошловчиси Фардин Амини сирли равишда ҳаётдан кўз юмди.
“TOLO News” хабарига кўра, журналист номаълум кимсалар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этган. Кобул полицияси ҳам Aминининг ўлимини тасдиқлади. Аммо воқеа тафсилотларига ҳақида маълумот бермаган.
Бир кун олдин Aфғонистоннинг “Enikass TV” телеканали журналисти ва телебошловчиси Малала Майванд ҳаётдан кўз юмган эди. Малала ва унинг ҳайдовчиси Aфғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида содир этилган қуролли ҳужум пайти ўлдирилган. Ҳужум номаълум шахслар томонидан амалга оширган.
Йил бошидан буён 30 мамлакатда камида 80 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг