Икки ҳудудда 763,2 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро М.П. «Обод» МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 354,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, фуқаро Х.З. «Ғайрат» МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада 219,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Р. «Машъал» МФЙ ҳудудидаги хонадонда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 189,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг