Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг матбуот котиби тайинланди

02:19 26 Март 2023 Сиёсат
650 0

Жангиров Жўрабек Қаршиевич Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Ж.Жангиров «Маърифат» ҳамда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газеталарида, Ёзувчилар уюшмасида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли лавозимларда, шунингдек, Матбуот ва ахборот агентлигида матбуот котиби – ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер