ИИО ходимларининг хизмат муддати узайтирилгани ҳақидаги хабар рад этилди

13:34 22 Август 2024 Жамият
266 0

Фото: ИИВ

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддати 25 йилгача узайтирилиши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. раддия берди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун ҳамда президентнинг 3413-сонли қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

«Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер