IGTV — Instagram энди видеоблогга айланади

12:18 21 Июнь 2018 Дунё
1634 0
Фото: The Verge

20 июндан “Instagram” тармоғи бир соатгача давом этадиган видеоларни жойлаш функциясини жорий этди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқнинг янги функцияси IGTV номини олади. Янгиланишлардан сўнг асосан суратлар жойлаштиришга асосланган бу ижтимоий тармоқ тўлақонли видеоблогга айланади.

Видеони смартфон камерасини вертикал тутган ҳолатда олиш мумкин, илова эса роликни катта экран тартибида кўрсатади, шунингдек, 4К форматини ҳам қўллайди.

Тармоқ раҳбари Кевин Систромнинг қайд қилишича, ҳозирча жойлаштирилган видеоларда бошқа видеохостингларда бўлгани каби ҳеч қандай рекламалар бўлмайди. Аммо у, келгусида вазият ўзгариши мумкинлигига ҳам ишора қилган.

Систромнинг тақдимотдаги баёнотига кўра, келгусида фойдаланувчилар вақти чекланмаган миқдорда видеоларни жойлаштириш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Яъни ижтимоий тармоқ тўлақонли видеоблог сифатида фаолиятини давом эттиришни режалаштирган. Таниқли видеоблогерлар ўз роликларини намойиш этишлари учун Instagram‘га таклиф этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер