ICT4Girls менторлик дастури ғолиблари эълон қилинди

12:26 14 Май 2022 Жамият
854 0

Менторлик дастури иштирокчилари маълум ижтимоий муаммога ечим берувчи 10 та IT-маҳсулот яратди. Ушбу лойиҳалар бетараф соҳа мутахассислари томонидан махсус мезонлар асосида баҳоланган эди.

Бугун Форум доирасида ушбу лойиҳалар орасидан юқори баҳоланган 3 IT-маҳсулот номи эълон қилиниб, уларни ривожлантириш ва ишга тушириш мақсадида ажратилган 50 миллион сўмлик грант тақдим этилди. 

Дастур ғолиблари:

— Машкҳура Эшматова Муҳаррир платформаси билан;

— Сабоҳат Қаландарова аёллар учун яратилган махсус мобил илова билан;

— Зилолахон Йўлдошева ёшларни касбга йўналтиришга ёрдам берувчи веб-сайт билан.

Дастурнинг қолган 7 иштирокчиси эса ноутбук билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер