Ички йўллар янгича ёндашув асосида таъмирланмоқда

18:22 15 Июль 2022 Жамият
667 0

Фото: Халқ сўзи

Андижонда ички кўчаларни цемент бетон билан қоплаш тажрибаси тобора оммалашмоқда. Бунда қоплама қалинлиги асфальтга нисбатан 3 баробарга ортгани ҳолда харажатнинг сезиларли даражада камлиги йўлсозлар учун айни муддао бўлаётир. Масалан, 2022-2026 йиллар давомида Андижон вилоятида 800 км. узунликдаги ички йўлларни шу тарзда таъмирлаш орқали 58 млрд. сўм маблағни иқтисод қилиш мўлжалланмоқда.

Қўрғонтепа туманидаги Ёртибоши маҳалласида ҳам йўлсозликда янгича ёндашувдан фойдаланиляпти. Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган ушбу маҳалланинг 4 км. узунликдаги ички йўллари цемент бетон билан қопланмоқда. Бундан, энг аввало, мана шу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли миннатдор.

— 1970 йилдан буён шу маҳаллада яшайман, — дейди Абдуманноб Собиров. — Ўтган даврда маҳалламиз йўлларида бу қадар кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмаган эди. Айниқса, ички кўчалар бетон қопламали йўлга айлантирилаётганидан хурсандмиз.

Маълумот учун. Жорий йилда Андижон вилоятида 270 км ички йўллар цемент бетон қопламали йўлга айлантирилиши режалаштирилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер