Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Рамазон Ашрапов ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Ашрапов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 январ куни Яҳёжон Абдулҳақов Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимидан озод қилинганди. Шундан буён ушбу лавозим вакант бўлиб қолаётганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг