Ички бозорга янги турдаги маъданли сув тақдим этилди

17:12 04 Август 2020 Иқтисодиёт
1004 0

Пискент туманининг «Дўстлик» МФЙ ҳудудида тадбиркор Жамшид Ачилов раҳбарлигидаги "WOODLANDS" МЧЖ маъданли сув қадоқлаш корхонаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа 1 миллиард 250 миллион сўм сармоя киритиш эвазига амалга оширилди.

—170 метр чуқурликдан олинаётган зилол сув уч босқичда тозаланиб, истеъмол учун фойдали минераллар билан бойитилмоқда, — дейди корхона иш юритувчиси Сарвар Тошниёзов. —Ҳозир бу ерда кунига 14 минг дона минерал сув қадоқланмоқда.

Қишлоқ жойларида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ноль қийматда ажратилган ушбу бино-иншоотда «Дўстлик» қишлоғида истиқомат қилаётган 8 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

"WOODLANDS" корхонаси яқинда тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга кўпайиб, янги иш ўринлари сони яна 10 тага ортади.

Шодиёр МУТАҲАРОВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер