Ичимлик суви таъминоти яхшиланди

16:35 14 Октябр 2024 Жамият
297 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар доирасида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга бўлган эътибор кўлами ортмоқда. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Натижада вилоят аҳолисининг 3 млн. 84 минг нафари ёки 91 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақида «Андижон сув таъминоти» АЖда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

– Бунинг учун 7 дона сув иншооти, 22 дона сув қудуғи ва 176,3 км. ичимлик сув тармоғи, 0,8 км оқава сув тармоғини қуриш ишлари бажарилди, – дейди жамият директори Дилшодбек Қўлдашев. – Олтинкўл туманидаги Қўшкўприк МФЙда 3,1 км тармоқ тортиш, 1 та сув иншоотини қуриш орқали минглаб аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби тўлиқ қондирилди. Пахтаобод туманидаги Учқўрғон МФЙда 6,5 км тармоқ тортиш ва 1 та сув иншоотини барпо этиш туфайли ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви кириб борди. Бундай хайрли ишлар вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Соҳага янги технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий тежамкорликка эришилмоқда. Айниқса, энергия тежамкор насосларнинг ишга туширилиши ижобий натижа бермоқда. Шу йилнинг ўзида 113 та ана шундай насосларни ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 400 млн. сўмлик воситалардан фойдаланилди. Барча насослар ишга туширилгач, бир йилда 4 млрд. 124 млн. сўм маблағ тежалишига эришилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер