Ичида одам қолдиқлари бўлган чамадон топиб олинди – АҚШ

16:00 06 Февраль 2025 Дунё
276 0

АҚШнинг Нью-Йорк штати полицияси ҳудуддан оқиб ўтувчи шарқий дарёдан ичида одам жасади қолдиқлари бўлган чамадон топиб олди. Бу ҳақида «New York Post» нашри хабар берди.

Унга кўра, 5 февраль куни Нью-Йорк ҳудудидан оқиб ўтувчи шарқий дарёда фаолият юритаётган порт кузатувчилари сув юзида оқиб келаётган чамадонни пайқаб қолиб, зудлик билан шаҳар полициясига хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ушбу чамадонни сувдан олиб чиқиб, очиб қарашганда унинг ичидан одам жасади қолдиқлари борлигини кўришган.

«Чамадон ичидаги жасад катта ёшли эркак кишига тегишли бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳолат юзасидан тиббий экспертиза тайинланиб, жасаднинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади шаҳар полицияси хабарида.

Таъкидланишича, ушбу чамадон қаердан ва қанча вақтдан бери оқиб келаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк штатининг жанубида жойлашган Лонг-айленд шаҳарчасида ҳам ичида одам қолдиқлари бўлган чамадон топилган эди. Бундай ҳолатлар маҳаллий аҳоли орасида кўплаб норозиликлар ҳамда хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер