Ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган юк машинасига салкам 70 кг гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги фош бўлди

12:51 03 Январь 2024 Жамият
276 0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постида республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда унинг кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрамлар яширилганлиги фош бўлди.

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда эса, уларнинг 30 тасида 31,9 кг. оғирликда “героин”, 36 тасида эса 37,3 кг. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер