Ҳужумдан кейин Капитолийни таъмирлаш учун 30 млн доллар ажратилди

18:56 25 Февраль 2021 Дунё
965 0

Жорий йилнинг 6 январидаги ҳужумдан кейин Капитолийни таъмирлаш учун 30 миллион доллар керак бўлмоқда. Ушбу харажат Капитолийнинг архитектори Брет Блэнтон томонидан ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

AҚШ Вакиллар палатасининг маблағ ажратиш бўйича қўмитасида бинога етказилган зарарни қайта таъмирлаш бўйича махсус йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Блэнтон Капитолийни тиклаш учун қўмита аллақачон 30 миллион доллар ажратганлигини айтди.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, ажратилган маблағ камлик қилиши мумкин. Блэнтоннинг айтишича, бино ичидаги тартибсизликлар пайтида дераза ва эшиклар cинган, ўт ўчириш воситалари орқали пуркалган зарарли кимёвий моддалар қадимий ҳайкаллар, деворий расмларга зарар етказган. Меъмор қимматбаҳо санъат асарларини тиклаш учун профессионал тозалаш воситалари ва консервация зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер