Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасини тартибга солувчи ягона ҳужжат яратилади

11:32 12 Апрель 2022 Жамият
581 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари тизимлаштирилиб, соҳани тартибга солувчи ягона ҳужжат яратилади.

Бундан ташқари, лойиҳадаги нормалар билан вояга етмаган шахсга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиш ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ўрнига, унинг жамиятга мослашувини таъминловчи замонавий механизм амалиётга жорий этилади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кучаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер