Ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжудлиги қайд этилди

13:57 29 Январь 2024 Сиёсат
259 0

Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжудлиги қайд этилди.

Саноат корхоналари “оёққа туриши” учун кўплаб енгиллик ва имтиёзлар берилгани, лекин айрим корхоналар на солиқлар тўлашни, на атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўйлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Аксарият ҳолларда қурилиш объектлари ва лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаяпти.

Шу муносабат билан 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилиниши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер