Ҳудудларда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–59-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда.
Хусусан, Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р. Бабаев вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари давомида Лиаочанг шаҳрида жамоат транспорти хизматини кўрсатувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Автобус саройи диспетчерлик хизмати, автобусларни сақлаш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш бўйича ташкил қилинган шарт-шароитлар ўрганилди.
Шунингдек, ташриф доирасида двигателлар ишлаб чиқарувчи “Weichai Power Co., Ltd” компанияси билан Хоразм вилоятига олиб келинадиган 100 та янги автобусларга доимий тарзда сервис хизматларини кўрсатиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг