Ҳудудий сайлов комиссиясида брифинг ўтказилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича 7 та сайлов округи ташкил этилган бўлиб, 5 та сиёсий партиялардан 35 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди.
— Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов округлари ҳам тузилиб, 275 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди, — дейди ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахтиёржон Расулов. — Туман-шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи 395 та сайлов округларида ҳам сайловни кўнгилдагидек ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Ушбу ҳудудлардан 1975 нафар номзодлар рўйхати тасдиқланган, сайловчилар улар ҳақида етарли маълумотга эга бўлди.
Брифингда қайд этилганидек, вилоятда ташкил этилган 938 та сайлов участкалари сайловга шай ҳолатга келтирилди. Бунинг натижасида шу кунгача 36 минг 486 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг