Ҳозирги сериаллардан деярли ҳар 2-3 кунда таклиф келади — Алишер Узоқов истаса ҳар кун киноларда чиқишини айтди

22:54 18 Декабрь 2020 Маданият
3306 0

Аввалроқ, “Tashkent city“даги Congress Hall мажмуасида "Тошкент ёшлар форуми — 2020” ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда турли соҳа вакиллари ёшлар билан учрашди ва саволларга жавоб берди. Хусусан, таниқли актёр Алишер Узоқов нега киноларда камнамо эканлигини изоҳлади.

«Актёр роль танлай олишни билиши керак. Ҳозирги сериаллардан деярли ҳар 2-3 кунда таклиф келади. Агар мен ўшаларда суратга тушсам мени ёмон кўриб қоласизлар, шу тарафлари ҳам бор. 

Яқинда шунақа нарса бўлдики, «Жалолиддин Мангуберди» сериалига бордим, кастингдан ҳам ўтдим. Ўргандим, лекин сценарийда менга таклиф қилинган роль ёқмади. Бўлмаса туркий сериал, турк актёр, актрисалари, катта павелеон, катта камера суратга тушсам бўларди, лекин роль ёқмади, рости. 

Касбга нисбатан ҳурматим баланд, яхши кўраман, шунинг учун танлаб-танлаб тушаман. Тўғри камайиб кетди. Яхши фильмларга кам таклифлар оляпман. Шунинг учун мажбур одам, хоҳласам ҳар куни мени мени сериалларда, киноларда кўришингиз ҳам мумкин, лекин кейин менга бўлган муносабатингиз ўзгариб қолади», дея ўз мухлисларига мурожаат қилди Алишер Узоқов.

Инобат АҲАТОВА,

"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер