Ҳозирда республикада 2131 та масжид ва 197 та ноисломий ташкилот фаолият юритмоқда — Дин ишлари бўйича қўмита

17:42 10 Январь 2024 Жамият
460 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

2023 йилда 13 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди, 82 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 43 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланди.

Ўтган йилги Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилди. Хусусан, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 43 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.

Шунингдек, 2023 йилда Қўмитага келиб тушган 1 716 та мурожаатдан 1 135 тасига ҳуқуқий маълумот берилди, 396 таси ижобий ҳал қилинди, 132 таси (диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларда кўрсатилган камчиликлар сабаб) рад этилди, 53 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органларига йўналтирилди, 18 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер