Ҳожатхона хизмат турига кирмайдими?

11:59 16 Октябр 2019 Жамият
2475 0

Сарлавҳани ўқиб энди айтилмаган мавзу шу эди дейишга шошилманг. Тўғри бу мавзуни кўтариш балки кулгулидир. Жамиятимизда бунданда катта ечимини кутаётган муаммолар бисёр. Аммо катта кўнгилсизликлар ҳам кичик хатолардан бошланади.

Овқатланиш жойларига борганда кўпчилигимиз хожатхона пулли бўлса индамсадан 1000-2000 пул тўлаганмиз. Ҳа, албатта хеч ким бу пулга тортишиб ўтирмайди. Аммо аслида мантиқий ўйлаб қаралса хожатхона хизмат турига киради. Бугун дунёда истеъмолчиларни жалб қилиш, аудиторияни ушлаб қолиш мақсадида товар эгалари барча қулай шароитларни истеъмолчиларга етказиб бераётганда, харидорнинг чўнтагидаги чақасигача қоқиб олишимиз кулгули эмасми?!

Айтайлик камида юз кишига мўлжалланган кафеда, ҳожатхона пуллик бўлса, ўртача кунлик ташриф буюрувчилар сони беш юздан ошиб кетади. Кафе ресторанларда барчамиз яхши биламиз-ки фойда олиш мақсадида ичимликларнинг нархини икки борабор кўтариб сотишади. Энди фойда қиламиз деб хожатхонани ҳам пуллик қилиш инсофданми? Бу мавзудаги муаммо ҳаёлимга ҳеч қачон келмасди. Чет элдан келган сайёҳларга таржимон бўлиб, уларга юртимизда нимадир муаммоларга дуч келсангиз айтинг демаганимча. 8 кишидан ташкил топган кореалик сайёҳлар билан тарихий шаҳарларимиз Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларида бўлдик. Уларга юртимизнинг тарихи, маданияти ҳақида гапирар эканман уларнинг юзларида мамлакатимизга бўлган қизиқишнинг ортишини кузатдим. Аммо бу бошқа мавзу.

Ким Леесуел, сайёҳ: – Биласизми Ўзбекистон мен учун ҳали ўқилмаган китоб эди. Тўғри Кореада ҳамкасбларим ичида ўзбеклар ҳам бор. Улдарнинг самимийлиги, меҳмондўстлиги ҳардоим ҳайрон қолдирган. Мана юртингизни айланиб, ўз кўзим билан кўриб Ўзбекистонга меҳрим ортди. Ширин тоамлари, тарихий шаҳарлари, меҳмондўст халқи ёқди. Аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айниқса йўлларнинг нотекислигида жуда қийналдик. Шунингдек мени ҳайратлантирган жиҳати бу ерда хожатхоналарга ҳам пул тўлаш керак эакан. Тўғри ҳаммасида эмас, аммо кўп ерда пул тўладик. Бу яхши эмас. Чунки овқатини сотиб олгандан кейин, хожатхона текин бўлиши керак.

Ҳее Юен Сон: – Леесуелни гапларига қўшиламан. Ҳожатхона пуллик бўлмайди-ку. Пул тўладик, аммо сифати яхши эмас. Мен харидорман, менга барча қулайликлар яратилган бўлиши керак. Кореада рестораним бор. Биз мижозни ресторанимизга яна келиши учун, унга қўшимча совғалар ва акциялар таклиф қиламиз. Агар улар харид чекини сақлаб қўйса, биз беш марта ташриф буюрган мижозимизга чегирмалар берамиз. Бугун жаҳон иқтисодиётида барча тадбиркорлар харидорларни мамнун ҳаракат қилишади. Агар сиз яхши хизмат турини яратиб берсангиз, мижозлар ҳатто бошқа шаҳарлардан сизнинг ресторанингиз учун келишади.

Биз ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда истеъмолчимиз. Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқларимиз ва мажбуриятларимиз ҳам бор.  Бугунги кунда тараққиётга интилган ҳар бир давлат кучи фуқоралик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Бу жараён табиийки инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини ошириш, жамиятда манфаатдор мувозанатини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи омилдир. Қанча фуқораларга имконият яратиб беришга ҳаракат қилмайлик, аммо ҳали ҳам улар катта муаммо ва тўсиқлардан ташқари, кундалик ҳаётида “вазни камроқ” муаммолар олдида ожизлигича қолмоқда. Хўш юқоридаги муаммолар биз учун қайси тоифадаги муаммолар сирасига киради?!

Хулоса сиздан...

Қаҳрамон Шерматов

Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер