Ҳокимликлар масъуллари ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

17:09 20 Апрель 2023 Жамият
685 0

Жорий йилнинг 11 апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.

Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш тизимини яратиш.

Бунда ўз устида ишлайдиган, аъло баҳоларга ўқийдиган, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ўз иш жойига эга бўлган иқтидорли ва ижтимоий фаол бўлган ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол, келажакка ишонувчи ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

- Ҳар куни камида бир маротаба туманларга чиқиб, ўзимизга бириктирилган маҳалалардаги ёшлар билан учрашаяпмиз, - дейди Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов.- Суҳбат жараёнида ёшлар келгусида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармасилиги, ўзини фақат ижобий томондан кўрсатиш, барчага намуна бўлиши уқдирилиб, ёшларнинг муаммолари ўрганилаяпти. Муаммоларни маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал қилиш чоралари кўрилиб давлат фуқаролик хизмати, тадбиркорлик, стартап лойиҳалар кесимида ишлар олиб борилаяпти.

Айни кунларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари вилоятда мавжуд учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар устида ишлаб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни олиб бормоқда. 

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер