Ҳокимлик ходимлари “Заковат”да беллашди
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Фаол давлат хизматчиларидан ҳисобланган ҳокимият ходимлари идоравий вазифалардан вақт орттириб билим ва салоҳиятини ошириш устида ишлай оладими, уларнинг зукколиги қай даражада? Намангандаги “Ёшлар маркази”да вилоят шаҳар ва туман ҳокимликлари жамоалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида бу саволга бирмунча аниқлик киритилди. Мусобақа иштирокчилари 20 та савол асосида 2 таймда ўтказилган баҳслашувда ғолиблик учун курашдилар.
— Беш кишидан иборат жамоамиз тарих, география, спорт бўйича, шунингдек, бир қатор мантиқий саволларга топқирлик билан жавоб қайтарди, — дейди Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев.

Якуний натижаларга кўра биринчи ўрин тўрақўрғонликларга насиб этди. Кейинги икки ўринни Янгиқўрғон ва Косонсой туман ҳокимликлари жамоаси эгаллади. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳамда Хоразмга саёҳат йўлланмаси топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг