Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси аниқланди — А.Мадаминов
Бу ҳақда АОКАда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминовнинг таъкидлашича, Адлия вазирлиги томонидан ҳокимиятлар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш мақсадида таҳлил ўтказилди.
— Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси рўйхати шакллантирилиб, буларни бекор қилиш ёки қўшиб юбориш таклифи билан юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди, — деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг