Ҳокимлар ўзини қийнамайди – Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унга кўра, энди Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари дастур ижросини туман ва маҳаллага тушиб ташкил этиши, ресурслардан оқилона фойдаланиб, тартиб-интизом билан қаттиқ меҳнат қилиши талаб этилади.
– Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ. Ҳамма қарорларни бажарса бўлади. Энг катта камчилик – назорат йўқ, вазирлар, ҳокимлар ўзини қийнамайди, – деди Президент.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг