Ҳоким қарорининг иловасини қалбакилаштириш эвазига 8,5 млн сўм талаб қилган фуқаролар қўлга олинди

10:54 14 Июнь 2021 Жамият
907 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Ермулккадастр собиқ ходими С.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг уй-жойлари бузилиши муносабати билан компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорига илова қилинган рўйхатни қалбакилаштириш орқали фуқаро А.ни рўйхатга киритиб беришни 8,5 млн сўмга келишиб, шундан муқаддам 500 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер