Ҳоким мурожаатида келтирилган масалалар депутатлар томонидан маъқулландими?

18:28 15 Декабрь 2021 Жамият
956 0

Айни кунларда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари ўтказилиб, ҳокимлар ўз ҳудудлари аҳолисига мурожаат йўлламоқда. Шу муносабат билан ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинаётир.

Тахтакўпир тумани ҳокими Жамбул Адилов мурожаатида 2021 йилда белгилаб олинган дастур ва йўл хариталари асосида ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга атрофлича тўхталди.

Хусусан, ҳисобот йили давомида саноат корхоналари томонидан 207,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 102,3 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида 127,7 фоизга ўсиш борлиги, йил якунида бир млн. 154 минг долларлик инвестициялар жалб этилиши айтилди.

Мурожаатда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудни ривожлантириш ҳамда коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Сессияда ҳудудни 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, маҳаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш орқали аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш даражасини ошириш, «темир дафтар», «ёшлар дафтари», «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор берилади.

Сессияда коммуникация, йўл қурилиши, кам таъминлаган оилалар турмуш шароитини яхшилаш, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» тамойили асосида ишлаб чиқариш ва оилавий бизнесни йўлга қўйиш борасидаги режалар ва бошқа ҳоким мурожаатида келтирилган масалалар депутатлар муҳокамасига қўйилди.

Мурожаатда келтирилган масалалар муҳокамадан сўнг депутатлар томонидан овоз бериш йўли билан маъқулланди. 

Ғайрат Отажонов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер