Ҳиндистонлик талабалар бош вазир ҳақидаги фильмни томоша қилгани учун ҳибсга олинди
Фото: Global Look Press
Ҳиндистонлик талабалар BBC телеканалининг бош вазир Нарендра Моди ҳақидаги ҳужжатли фильмини томоша қилгани учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Foreign Policy» хабар бермоқда.
Америка нашрига кўра, асосан мусулмонлардан иборат ҳибсга олинган ўнлаб талабалар Жавоҳарлал Неру университети ҳамда Ню-Деҳлидаги Миллий ислом университетида таҳсил олган. Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият органлари фильм намойиш этилишига йўл қўймаслик учун шаҳарнинг таълим муассасалари жойлашган кварталларида электр энергиясини атайлаб ўчириб қўйган.
Ҳиндистон расмийлари томонидан тақиқланган «Ҳиндистон: Моди саволи» номли ҳужжатли фильмда унинг 2002 йилда мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги диний тўқнашувларни бостиришдаги иштироки ҳақида сўз боради. Ўшанда Моди Гужарати штати раҳбари бўлган.
2002 йил февраль ойида ҳинд жамоатчилиги мусулмонларни 58 кишининг ўлимига сабаб бўлган йўловчи поездини атайлаб ўт қўйишда айблаган эди. Шундан сўнг, Гужарат штати Аҳмадобод шаҳридаги мусулмонлар анклавига қарши ҳаракатлар бошланган. «Foreign Policy»нинг қайд этишича, Моди ўшанда ҳиндуизм тарафдори бўлган.
2020 йил февраль ойида 18 кишининг ҳаётдан олиб кетган бир қатор диний тўқнашувлар содир бўлган. Бир неча кун давом этган қарама-қаршиликларда ҳиндулар ва мусулмонлар бир-бирини айблади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг