«Ҳиндистонлик келин» Бухорода

11:11 13 Март 2018 Жамият
2672 0

Бухоро вилояти мусиқали драма театри репертуари яна бир асар билан бойиди. Бу ерда “Ҳиндистонлик келин” комедияси саҳналаштирилди.


— Айни дамда томошабинларни қандай мавзулар қизиқтиришини, уларга нималар маъқул келишини назарда тутган ҳолда шу асарни саҳнага олиб чиқдик, — дейди таниқли актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон. — Ҳинд ва ўзбек халқларининг урф-одатлари, меҳмондўстлик анъаналаридан ўринли фойдаланиб, театр мухлисларига хушкайфият улашадиган, уларнинг маънавий дунёқарашларини кенгайтирадиган асар яратдик, деб ўйлайман.
Театр жамоаси мазкур комедияни ижодий сафарларда ҳам намойиш этади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер