Ҳиндистонлик инвесторлар «Olmazor City»да меҳмонхона қуради

13:43 24 Октябр 2018 Иқтисодиёт
3592 0

Ҳиндистонлик тадбиркорлар Олмазор туманида барпо этилиши режалаштирилаётган замонавий «Olmazor Business City» марказида меҳмонхона қуришни режалаштиримоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Худди шу масала юзасидан 22 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаментининг “Туризм соҳаси лойихаларига инвестицияларни жалб қилиш ва истиқболли худудларни ривожлантириш” бўлими ҳодимлари ва Ҳиндистонлик тадбиркорлар билан музокара бўлиб ўтди.

"Музокара давомида чет эллик инвесторларга Тошкент шаҳрининг туризм салоҳияти ҳамда инвестицион потенциали намоён қилинди. Ҳиндистонлик тадбиркорларга «Olmazor Business City» лойиҳасида меҳмонхона қуриш таклифи киритилди ва бу ҳорижлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди", дейилади ҳокимлик баёнотида.

Ҳокимлик берган хабарда тадбиркорларнинг ким экани, қайси компания вакили эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер