Ҳиндистондаги кимё заводларидан бирида кучли портлаш юз берди
Фото: timesofindia
Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги кимё заводида кучли портлаш ва кучли тутун пайдо бўлди. Воқеа жойидан олинган кадрлар Ҳиндистоннинг "InXabar" телеканали томонидан тақдим этилди.
«Times of India» нашрининг ёзишича, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин «Deepak Nitrite» кимё компаниясининг Вадодара шаҳридаги заводида содир бўлган. Заводдан кўтарилган тутун атрофни ўраб олди.
Манбага кўра, бир қанча ўт ўчириш бригадалари ёнғинни зўрға назорат қилган.
«Биз ёнғин тарқалишини назорат қилишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз», дейди ўт ўчириш бригадаси аъзоси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг