Ҳиндистондаги дарё заҳарли кўпик билан қопланди
Ҳиндистоннинг асосий дарёларидан бири Ямуна ботқоққа айланиш арафасида. Нью-Деҳли ҳавоси шунчалик ифлосланганки, сувнинг бутун юзаси кўпик билан қопланган.
Маҳаллий ва хорижий ОАВ маълумотларига кўра, ушбу кўпик заҳарли ҳисобланади.
Маълумот учун, Ямуна — Ганг дарёсининг энг катта ирмоғи. Бу дунёдаги энг ифлос дарёлардан бири ҳисобланади. Чиқиндиларнинг катта қисми Ҳиндистон пойтахти яқинидаги Ямунага тўғри келади. Ҳукумат 2025 йил февралигача дарёни чўмилиш меъёрларига етказишни режалаштирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг