Ҳиндистонда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси ташкил этилди
Юртимизда тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт ходимлари билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шодмонов ташаббуси билан мазкур олий таълим муассасаси Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очди.
Ваколатхона Ҳиндистоннинг «Axis Institute of International Education» компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида ташкил қилинди.
Маълумот ўрнида, ушбу компания бугунги кунда дунёнинг 20 га яқин нуфузли тиббиёт олий таълим муассасалари, жумладан Варшава университети, Япониянинг КУДАН институти, Манила университети, Грузия университети, Украинанинг тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Ваколатхона Деҳли шаҳрининг нуфузли тиббиёт муассасалари ва марказларида мамлакатимиз тиббиёт ходимларини салоҳияти ҳамда малакасини ошириши, стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан бир қаторда, Ҳиндистонда фаолият юритиб келаётган етакчи тор соҳа мутахассисларини Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув-амалиёт жараёнларига жалб қилиш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари, келгусида тиббиёт муассасасининг Полша, Корея ва Туркия давлатларида ҳам ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг