Ҳиндистонда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

18:33 24 Февраль 2023 Дунё
751 0

Фото: ССВ

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида Ҳиндистон билан ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Бу борадаги ишларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Ҳиндистоннинг “Neo Institute of Medical Science and Technology” компанияси билан ҳамкорликда Телангана штатининг Ҳайдаробод шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси расмий ваколатхонаси очилди.

Маросимда Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шодмонов, академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи М.Жафаров, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси вакиллари, “Neo Institute of Medical Science and Technology” компанияси раҳбари Дивя Раж, ҳиндистонлик талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга сафари давомида Тошкент тиббиёт академияси ва Ҳайдаробод шаҳридаги “Sri Sri Holistic” шифохонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат “Sri Sri Holistic” шифохонаси негизида Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг Ҳиндистонда амалиёт ўташи ва профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш имконини ҳам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер