Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилмоқда – Фотожамланма

13:17 31 Май 2024 Дунё
457 0

Фото: AP

Шимолий Ҳиндистон аҳолиси бир неча ҳафта давом этадиган жазирама тўлқини билан курашмоқда.

Аёл жазирамадан сақланиш учун ҳаво совуткич олиб кетмоқда. Фото: АP

Нью Деҳлида энг юқори ҳарорат 52,3 даража қайд этилди. Шу сабабли бир неча шаҳарларда мактаблар ёпилди. Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати 45 градусдан юқори бўлса, жазирама ҳисобланади.

Газ баллон етказиб берувчи дарахт соясида нафас ростлаяпти. Фото: АP

Шунингдек, инсон соғлиғи учун хавфли иссиқ ҳарорат мамлакатдаги 6 ҳафталик сайловларга тўғри келди. Шу билан бирга жарима ҳайвонларга ҳам таъсир кўрсатиб, уларни сувсизлик ва иссиқ уриш хавфига дучор қилмоқда.

Нью деҳлилик эркак уйига сув совуткич олиб кетмоқда. Фото: АP

Нью Деҳли расмийлари, аҳолини сув танқислигидан огоҳлантирди. Чунки юқори иссиқ ҳарорат туфайли баъзи ҳудудларга сув етказиб бериш тўхтаб қолган.

Ёш йигит Тави дарёсида чорвасини чўмилтирмоқда. Фото: АP

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер