Ҳиндистонда қоплон 12 кун ичида етти кишини ўлдирди
Ҳиндистоннинг Ражастан штатида одамхўр қоплонга ов эълон қилинди. У 12 кун ичида етти кишини ўлдирди.
Маҳаллий ўрмон департаменти тўртта қоплонни тутди. Аммо одамхўр деб аталаётгани улар орасида бўлмаган. Йиртқичдан қўрқув аҳолини тунги патрулларни ташкил этишга мажбур қилди. Ўткир қуроллар ва таёқлар билан қуролланган одамлар қишлоқ кўчаларини кезишмоқда. Бошқалари эса ўрмонда барабан чалиб уни қидиришмоқда.
Армия эса энди қоплонни қидиришга қўшилди. Аскарларга ҳайвонни зарарсизлантириш вазифаси юклатилган. Уни тузоққа илинтириб, ухлатиб қўйиш керак. Бироқ ҳаракатлар бесамар кетса, ўлдириш учун отишга рухсат ҳам мавжуд. Қидирув ишларига жами 10 та гуруҳда 90 нафардан ортиқ киши жалб этилган. Қоплон қурбонлари орасида, хусусан, 5 ва 16 ёшли икки қиз, 65 ёшли аёл ва руҳоний бор. Гарчи чорва моллари кўп бўлса ҳам у одамларга ҳужум қилишни афзал кўрган.
Маҳаллий аҳоли йиртқич қўлга олинмагунча хавфсиз жойда қолишга чақирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг