Ҳиндистонда кучли зилзила содир бўлди
Фото: pixabay.com
Жума куни кечки пайт Ҳиндистонда 6,1 балли зилзила содир бўлди, ер силкиниши таъсири мамлакат пойтахти Нью-Деҳлида ҳам сезилган.
Миллий сейсмология марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Амритсар шаҳри яқинида, 10 км чуқурликда қайд этилган.
Зилзила бир неча дақиқа давом этган. Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Кеча кечки Тожикистонда юз берган зилзила таъсири Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши Тошкент вақти билан 22:01 юз берган. Зилзила кучи Ўзбекистонда ўртача 2-3 баллни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг