Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида бир кунда 38 киши ҳалок бўлди

17:51 12 Июль 2021 Дунё
1520 0

Иллюстратив фото

Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида бир кунда 38 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда "Associated Press" хабар бермоқда.

«Ўлимларнинг аксарияти Ражастан штатида кузатилган. Бу ерда чақмоқ уриши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган», дейилади хабарда.

Полиция катта офицери Ананд Сриваставанинг айтишича, уларнинг баъзилари воқеа содир бўлган пайтда селфи (ўзини суратга олаётган) тушишаётган бўлган. Штатда яна 20 нафарга яқин одам жароҳат олди.

Уттар-Прадеш штатида чақмоқ уриши оқибатида 18 киши нобуд бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги ишчилари ҳисобланади. 

Икки штат маъмурлари ҳалок бўлганларнинг оилаларига, жароҳатланганларга моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер