Ҳиндистонда автобус кўприкдан қулади, 40 киши ҳалок бўлди
Мадҳя-Прадеш вилоятида бахтсиз ҳодиса юз берди. Йўловчи ташувчи автобус кўприкдан каналга қулаб тушди. Бахтсиз ҳодиса натижасида 40 киши ҳалок бўлди ва 6 киши қутқарилди.
Бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари маҳаллий ҳокимият идораларига асосланиб Анадолу агентлиги хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, автобусда 46 киши бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳар йили 100 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг