Ҳиндистонда 28 нафар эркак 15 ёшли қизни оммавий зўрлашда айбланиб, ҳибсга олинди

22:57 24 Сентябр 2021 Дунё
2101 0

Фото: ZumaPress

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри полицияси 28 нафар эркак 15 ёшли қизни оммавий зўрлашда гумон қилиб ҳибсга олган. 

Бу ҳақда хабар тарқатган "BBC News"нинг ёзишича, айбланувчилар бир неча ой давомида мунтазам равишда жабрланувчини зўрлаб келган. 

Январь ойида ҳиндистонлик вояга этмаган ёш йигит уни жинсий алоқага мажбур қилади ва уни видеога олади. Кейин у тасвирни дўстларига беради. Улар шантаж қилиб, қизни безовта қила бошладилар. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар қизни асосан Мумбайнинг чекка ҳудудларида зўрлашган. 

22 сентябрь куни қиз полицияга хабар берди ва уни 30 дан ортиқ одам зўрлаганини маълум қилади. Жиноятчилардан айримлари ҳали қўлга олинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер