Ҳиндистонда 13-Миллий сайловчилар куни кенг нишонланди

22:15 28 Январь 2023 Дунё
1202 0

Жорий йилнинг 25 январь куни Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий сайловчилар байрами ўтказилди. Тантали маросимда МСК Раиси З.Низомхўжаев ҳамда Матбуот котиби М.Алимбаевлар иштирок этди.

Мазкур сана сайловчиларнинг электорал маданиятини юксалтириш, ёшларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий жараёнлардаги иштирокини инклюзив тарзда оширишга қаратилган миллий байрам ҳисобланади.

Ташриф доирасида МСК Раиси З.Низомхўжаев ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Д.Ахатовнинг Ҳиндистон Сайлов комиссияси Раиси Раджив Кумар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда З.Низомхўжаев Миллий сайловчилар куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирга таклиф этилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ҳиндистон сайлов комиссияси ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдаги самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер