Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 20 йил ичида биринчи марта тинчлик битими тузилди
Ҳиндистон ва Покистон қарийб 20 йил ичида биринчи марта ўзаро низоларни тўхтатишга келишиб олдилар. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
Ҳиндистон ва Покистондаги ҳарбий қўмондонлар назорат чизиғида ўқ узишни тўхтатишга ва 25 февралдан бошлаб барча келишувларга қатъий риоя қилишга келишиб олдилар. Назорат чизиғи - бу Кашмирдаги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги демаркация чизиғи. Бу чизиқ икки давлатлар ўртасидаги чегара вазифасини ҳам бажаради.
Бундай келишув 2003 йилдан бери биринчи марта амалга оширилди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги хабарларига кўра, йиғилиш қатнашчилари ҳар қандай кутилмаган вазиятлар ёки тушунмовчиликларни ҳал қилиш учун мавжуд алоқа механизмларидан фойдаланилишини тасдиқладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг