Ҳиндистон пойтахтида 1000 дан ортиқ турар жой ёниб кетди 

20:40 26 Май 2020 Дунё
939 0

Фото: ria.ru

Сешанба оқшомида Деҳлининг жануби-шарқидаги Туглакобод туманида мингдан ортиқ кулбалар ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, дея хабар беради “Zee News” телеканали.

“Биз ёнғин ҳақида соат 00.15 атрофида билдик, шундан кейин 28 та ўт ўчирувчилар бригадаси воқеа жойига юборилди. Соат тўртда ёнғин назорат остида эди. Жароҳат олганлар ёки жабрланганлар йўқ“, дейди ёнғин бўлими вакили Атул Гарг.

Маълумотларга кўра, ёнғин минтақадаги харобаларнинг деярли ярмини вайрон қилган. Полиция вакили Ражендер Прасад Минанинг таъкидлашича, Деҳлининг жануби-шарқий округи полицияси қўнғироқни қабул қилганидан сўнг зудлик билан тез ёрдам ҳамда маҳаллий полицияни ҳодиса жойига юборган. Ёнғин эрталаб соат 8 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер