Ҳиндистон Исроил ва Фаластин можаросида қайси давлатни қўллаб-қувватлашини маълум қилди
Ҳиндистон ҳам Исроил ва Фаластин можаросида жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида Ҳиндистон Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ҳиндистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили, элчи Тирумурти ўз нутқида Ҳиндистон Фаластинни қатъий қўллаб-қувватлашини ва сўнгги бир неча кун ичида содир бўлган воқеалар хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг кескин ёмонлашишига олиб келди дея таъкидлади.
«Биз иккала томонни зиддиятни кучайтирадиган ҳаракатлардан воз кечишга, шу жумладан, Шарқий Қуддус ва унинг маҳалласида бир томонлама ўзгартириш уринишларидан тийилишга чақирамиз», деган элчи.
Айни пайтда, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазода Фаластиннинг «ХАМАС» жангариларига қарши ҳарбий операция тўлиқ куч билан давом этишини билдирган.
«Биз тинчликни тиклаш учун ҳаракат қиламиз... Бу вақт талаб этади», деди Исроил бош вазири.
Ўз навбатида, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони зудлик билан тўхташга чақирди.
Тирумурти БМТ йиғилишида Ғазодан ҳам ракета отилишини қоралади.
Унинг сўзларига кўра, Ғазога қилинган жавоб зарбалари катта талафотларга ва ўлимларга сабаб бўлган.
«Ушбу воқеалар яна бир бор Исроил ва Фаластин ҳукумати ўртасидаги мулоқотни зудлик билан тиклаш заруратини талаб қилмоқда. Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри ва мазмунли музокараларнинг йўқлиги томонлар ўртасидаги ишонч путур етказмоқда», дейди у.
Икки мамлакат ўртасида можаролар бошлангандан бери Ғазо 200 нафарга яқин одам ҳалок бўлган. Исроил томони 10 киши, шу жумладан, икки бола вафот этгани ҳақида хабар берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг