Ҳиндистон Бош вазири Самарқандга келди
Фото: president.uz
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқандга келди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ҳиндистон Бош вазири Ўзбекистон Президенти билан учрашув ўтказади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг