Ҳилола Умарова UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди
Жорий йилнинг 1 март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди.
Унда UNESCO билан таълим соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик масалалари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.
Сара Ношади Ўзбекистонда сифатли таълимни йўлга қўйишда амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, томонлар учрашув доирасида:
— Ўқитувчилар малакасини ошириш,
— баҳолаш тизими,
— инклюзив таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилишди.
Музокаралар натижасида UNESCO томонидан юқоридаги йўналишларда вазирликнинг ривожланиш стратегияси тамойиллари доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича истак билдирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг