Ҳеч ким эътибор ва меҳрдан четда эмас
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, уларга мос иш ўринлари яратиш орқали фаол ҳаётга жалб этиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Навоий вилоятида ўтган икки йил мобайнида ўнлаб ногиронлиги бўлган шахсларни уй-жой билан таъминлангани шу муносабат самарасидир. Навоий шаҳрида эса ўтган йили 51 нафар имконияти чекланган шахс меҳр-оқибатли кишилар даврасида ўз хонадонининг ҳовли тўйини нишонлашди. 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан яна 39 нафар ногиронлиги бўлган шахсга Навоий шаҳрининг “Бинокор” ҳамда “Тинчлик” маҳаллалари ҳудудида қурилган кўпқаватли уйдан хонадонлар ажратилди.

— Жияним Азимжон йигирма ёшга тўлаяпти, болаликдан ногиронлиги бор, — дейди Абдулла Маматов. — Опам билан ётоқхонада истиқомат қилар эди. Гапира олмайди, юра олмайди. Шундай ҳолда умумий шароитлардан йигирма йил фойдаланиб келишди. Бугун унинг қувончи чеҳрасидан ҳам билиниб турибди.
Мазкур сана муносабати билан вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам тадбирлари уюштирилди. Жумаладан, Қизилтепа туманидаги Шукрона базмлар уйида 150 нафардан ортиқ имконияти чекланган юртдошларимиз учун байрам дастурхони ёзилди.
Темур ЭШБОЕВ
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг