Ҳазорасплик Иброҳим отанинг ташаббуси

17:26 11 Апрель 2022 Жамият
807 0

Фото: Халқ сўзи

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи Иброҳим Қурбонов нафақада бўлсада, тиниб-тинчимайди, изланувчан ва ташаббускор. У бундан икки йил муқаддам, яъни 72 ёшида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.

Бугунги кунда кекса олим ўз томорқасида хон нашватиси, Ҳазорасп олмаси, ўрик, анор, бодом, шафтоли каби дарахтларнинг ноёб турларини парваришлаб келади. Юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда доим фаол бўлган отахон «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича ҳам ўзига хос ташаббус билан чиқди: ўзи умргузаронлик қилаётган маҳалла ҳудудига 74 ёшига мос қилиб 74 туп дарахт кўчатларини ўтқазди.

Иброҳим отанинг бу ташаббусини ҳазорасплик фахрийлар қўллаб-қувватлаб, кўчат экиш тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер