Ҳазорасп ЭИЗда хитойлик инвесторлар билан 300 миллион долларлик 4 та лойиҳа жойлаштирилади

12:30 01 Март 2024 Сиёсат
253 0

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилишда Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасида хитойлик инвесторлар билан лак-бўёқ, шиша маҳсулоти ва электротехника йўналишида 300 миллион долларлик 4 та лойиҳа жойлаштирилиши маълум қилинди.

Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий” мажмуасида саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга “тайёр ҳолда” топширилади.

Шунингдек, вилоятда хорижий инвесторлар билан биргаликда полипропилен, базальт маҳсулоти ва сендвич панель ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхона ташкил қилиш, ихчам қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, мебель ва нотўқима материал ишлаб чиқариш каби лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Вилоятда тайёрланган ип-калавани атиги 30 фоизи қайта ишланмоқда.

Шу муносабат билан бу йили вилоятга 280 миллион доллар инвестиция олиб келиб, ип-калавани қайта ишлашни 60 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

10 миллион доллардан кўп экспорт қилган тўқимачилик корхоналарига айланма учун 5 миллион долларгача кредит берилади.

Уларга чет элдан юқори малакали мутахассислар олиб келиниб, дизайнерлик ва маркетингга ўқитилади, хорижда савдо уйлари очилиб, вилоятдаги тўқимачилик корхоналарига берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер