Ҳаж сафарини бекор қилган давлатлар 

14:52 17 Июнь 2020 Дунё
1682 0

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги ҳаж мавсуми бекор қилиниши мумкин. Лекин мусулмон мамлакатларнинг аксари Саудия Арабистони эълон қиладиган якуний қарорни кутмоқда.

Ҳаж ва умра ишлари вазирлигининг Financial Times нашрига берган интервьюсида айни пайтда вазият баҳоланаётгани ва якуний қарор яқин кунларда қабул қилинишини билдирган. Аввалроқ саудиялик мутасаддилар ҳар бир давлат учун ажратилган квотанинг 20 фоизига рухсат берилиши ҳақида айтган эди.

Айрим давлатлар Саудия Арабистонидан келадиган хабарни кутиб ўтирмай, ўз фуқаролари учун бу йилги ҳаж сафарини бекор қилди. Шулардан бири – энг йирик мусулмон аҳолига эга Индонезия. Дин ишлари вазири Фахрул Ризо пандемия давом этаётгани муносабати билан жорий йилда индонезияликлар ҳаж сафарига бормаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, Саудия Арабистонида ҳажни хавфсиз ташкил этиш учун етарли вақт қолмаган.

Индонезиядан ташқари Малайзия, Сенегал ва Цингапур ҳам коронавирус пандемияси сабабли ўз фуқароларини бу йил ҳажга юбормасликка қарор қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер