Ҳаво транспорти: маҳаллий ва халқаро рейслар нархи қимматлашган

10:24 22 Январь 2023 Жамият
740 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 11,3 фоизга ошган.

Ўзбекистонда ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 6,4 фоизга арзонлашган.

2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан:

— Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари - ўртача 4 фоизга қимматлашгани кузатилган.

— Ҳаво транспортида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш нархлари - 15,1 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер